12 мая 2022
РИФ ва ПИАТ Марказида 12 май-"Халқаро ҳамширалар куни" га бағишланган тадбир ўтказилда. Тадбир РИФ ва ПИАТ маркази диреткори, тиббиёт фанлари доктори Н.Н.Парпиева томонидан очиб берилди ва марказда кўп йиллар давомида фаолият олиб борган ўрта тиббиёт ходимларига "Соғлиқни сақлаш аълочиси " кўкрак нишони топширилди. Тадбирда давомида ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида югуриш, арқон тортиш, пазандачилик ва қўл тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди. РИФваПИАТМ рахбарияти барча ўрта ва кичик тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклайди.