МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

“Янги йил” байрам тадбири

Создан: 2018-12-27

Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва Пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган болалар учун “Янги йил” байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирини Марказ директори тиббиёт фанлари доктори, профессор Н.Н.Парпиева очиб бердилар. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва “ Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар ташкилоти UTID” хамкорлигида хайрия сифатида тайёрланган совғалар бемор болажонларга тарқатилди. Бундан ташқари байрам тадбирида Республика Ёш-томошабинлар театри актер ва актрисалари ўз чиқишлари билан байрам тадбирини юқори савияда ўтказишга яқиндан ёрдам бердилар.