МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

1-июн Халқаро болаларни химоя қилиш куни

Создан: 2019-06-02

РИФваПИАТМ маъмурияти томонидан 1-июн Халқаро болаларни химоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди, шу билан бирга Болалар майдончаси очилиши маросими хам бўлиб ўтди.

Байрам тадбирини РИФваПИАТМ директори т.ф.д. профессор Н.Н.Парпиева ва марказ бош шифокори Б.А.Дадамухамедов бемор болажонларга табриклаб, уларга илиқ тилакларини билдириб тантанали равишда очиб бердилар

Байрам тадбирида хомийлар ва лойихани амалга оширувчи Орхан Ажар сўзга чиқиб, болажонларни байрам билан чиқ қалбдан табриклади. Шундан сўнг лойиха ташаббус ташкилотчиси Ж.M.Балабекова байрам табригини изхор этди.

Бундан ташқари байрам тадбирида Уюшма бош директори У.Ш.Балабеков ва “UTID” маслахатчиси Ж.M.Балабекова “Apeas Сontruction” корхонаси директор ўринбосари Давут Азми Эрбаш, “Eco Wellness” корхона рахбари Ихсан Курт, “O’zguven Insaat” корхона рахбари Мехмет Гювен иштирок этишди.

Байрам тадбирида хайрия сифатида “Ўзбек Давлат Цирки” ва “Ўзбек Академик Драма Театри” актер ва актрисалари ўз чиқишлари ва табриклари билан байрамни юқори савияда ўтказишида ўз хиссаларини қўшдилар.

   Байрам сўнгида “Crafers” МЧЖ томонидан хайрия сифатида ажратилган ширинликлардан иборат байрам тухфаси, бемор болажонларга тарқатилди ва уларга бир олам қувонч тақдим этди.

Бундан ташкари“Plus Promotion” корхонаси, “Azia Biskvit” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган махсулотларидан жамланган байрам совғалари бемор болажонларга тақдим этилди. 

 

 

Юқорида кўрсатиб ўтилган хомийлик ёрдами, хайрия совғалари ва байрам тадбирини юқори савияда ўтишида ёрдам берганликлари учун,

РИФваПИАМ маъмурияти

  • “UTID” Ўзбекистон ва Туркия Ишбилармонлар Уюшма раиси Эржан Булут;
  •  Уюшма бош директори У.Ш.Балабеков;
  • “UTID” маслахатчиси Ж.M.Балабекова;
  • Betlis Tekstil” корхона рахбари Орхан Ажар;
  • Plus Promotion” корхонаси рахбари Ридван Кеклик;
  • “Azia Biskvit” корхонаси рахбари Халдун Жан Шекержи;
  •  “Ўзбек Давлат Цирки” директори Р.Ж.Мажидов ва цирк жамоасига;
  •  “Ўзбек Академик Драма Театри” директори Ф.Х.Масудов ва театр жамоасига;  
  •  “Crafers” МЧЖ рахбари А.А.Амиловга ва фабрика мутасадди ходимларига;

чуқур миннатдорчилиг билдиради. Қалбингиздан қувонч, дастурхонингиздан қут-барака ва оилангизда шоду-хуррамлик асло аримаслигини тилайди. Келгусидаги хайрли ишларингизда Сизга омад ёр бўлсин.

  

 

.