МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

“Бор мехримиз шу халқ ва шу Ватан учун”

Создан: 2019-07-25

“Бор мехримиз шу халқ ва шу Ватан учун”
Ўзбекитсон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 19.07.2019 йилдан №187 сонли буйруғига асосан “Бор мехримиз шу халқ ва шу Ватан учун” шиори остида  Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш ва малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил қилиш этиш учун республикамизнинг барча ихтисослаштирилган тиббий марказлар етук илмий ходимлари (тиббиёт фанлар номзодлари, профессорлар) Сирдарё вилоятига жалб қилинди. Шу жумладан чуқурлаштирилган тиббий кўрикда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази шифокорлари, хамда марказ директори, тиббиёт фанлари доктори Парпиева Н.Н. хам иштрок эттилар. Марказ ходимлари томонидан ўпканинг специфик ва носпецифик касалликлари аникланиб тегишли тавсиялар берилди. Бундан ташқари бошқа йўналишдаги мутахассислар (кардиолог, уролог, офтальмолог, аллерголог ва х.к.) хам текширув давомида иштрок эттилар.

Чуқурлаштирилган тиббий текширувлар ахолини турар жойига яқин бўлган худудларда ўтказилди. Айрим беморларни ахволи оғирлги ёки юра олмайдиган беморларни уйларига бориб профессор ёки катта илмий ходимлар томонидан кўрилиб тегишли тавсиялар бериб келинди.