МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий – амалий тиббиёт марказининг 2020/2021 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура)га ҳужжатлар қабул қилиш муддатлари ҳақида

Создан: 2020-08-26

 

 Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий –амалий тиббиёт маркази  2020/2021 ўқув йилида “Фтизиатрия” ва “Пульмонология” ихтисосликлари бўйича клиник ординатура (резидентура)га хужжатларни   онлайн  қабули муддатлари 2020 йил 15 сентябрга кадар (15.09.2020 й., шу куни хам) узайтирилганлигини маълум қилади.

Ҳужжатларни онлайн тарзда марказнинг клиник ординатура бўйича масьул ходими Ахмедов Шахбосхон Махмудовичга +998 97 410 36 06 телеграмм рақами орқали, ҳамда Sshahbosxon@yandex.ru электрон почтаси орқали юборишингизни илтимос қиламиз. Ҳужжатлар тўлиқ ва талабларга мос равишда топширилган ҳолда қабул комиссияси томонидан ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилинади, маълумотномага эга бўлмаган талабгорлар имтиҳонлардан четлаштирилади.

       Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий –амалий тиббиёт маркази  2020/2021 ўқув йилида “Фтизиатрия” ва “Пульмонология” ихтисосликлари бўйича клиник ординатура (резидентура)га  кириш имтиҳонларининг ўтказилиши аниқ муддати Республикада эпидемиологик вазият барқарорлашишидан келиб чиққан ҳолда  белгиланади (асос: ССВ 8-7-9/867 20.08.2020й. кўрсатма хати). Имтиҳонлар тест ва имтиҳон синовлари Республика врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш марказида ўтказилади.

 

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий –амалий тиббиёт маркази  2020/2021 ўқув йилида “Фтизиатрия” ва “Пульмонология” ихтисосликлари бўйича клиник ординатура (резидентура)га қабул бўйича масъуллар:

Ахмедов Шахбосхон Махмудович   +998 97 410 36 06

Туйчиев Нуриддин Назарович      +998 93 564 01 40; +998 90 805 64 76