МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

РИФваПИАТ маркази мутахасислари Жиззах вилоятига хизмат сафари.

Создан: 2021-01-28

РИФваПИАТ маркази мутахасислари Жиззах вилоятига хизмат сафари.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил декабрдаги №17-3/5755-сонли кўрсатма хатининг ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йил давомида худудларда услубий-амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек вилоят, туман ва шахарларда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ташхис қўйиш, маслахат бериш ва жаррохлик амалиётларини амалга ошириш мақсадида, болалар бўлими мудири Д.Б.Рахимов, шифокор-фтизиофталмолог А.А.Абдисаматов ва шифокор-бактериолог Р.Р.Абдуллаев томонидан Жиззах вилояти Фтизиатрия ва Пульмонология маркази, Фориш тумани тиббиёт бирлашмаси, Ғаллаорол туманлараро Фтизиатрия диспансери амалий ва назарий ёрдам кўрсатилди.

Фориш тумани ТТБ “Ўпкадан ташқари аъзолар силининг кўринишлари, клиник кечиши ва даволаш усуллари”, “Сил касаллигининг диагностикасида туберкулин ва Диаскинтест ўрни”, “Замонавий лаборатор текширув усуллари” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Фориш ТТБ диспансер шифокорлари ва фтизиатрлар, ҚВП, ҚОП шифокорлари, поликлиника амабулатория тор мутахасислари ва стационар бўлим бошлиқлари, фтизиопедиатрлар ва лаборатория ходимлари, эмлаш хонаси хамширалари қатнашди.

 Жиззах вилоят Фтизиатрия ва Пулмонология марказида бўлимлар кўздан кечирилди. Керакли тавсиялар берилди. Республика Шошилинч тез-тиббий ёрдам маркази Жиззах филиали реанимация бўлимида даволанаётган 8 ёшлик бемор кўрилди ва тавсиялар берилди.