МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

Ўзбекистон Республикаси ССВ нинг 24 декабрдаги № 17-3/5755-сонли кўрсатма хатининг ижросини таъминлаш

Создан: 2021-02-09

Ўзбекистон Республикаси ССВ нинг 24 декабрдаги № 17-3/5755-сонли кўрсатма хатининг ижросини таъминлаш мақсадида, ЎзССВ Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан 2021 йил давомида ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасига мувофик даволаш-профилактика муассасаларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, хамда «Махорат дарслари» ўтказиш учун 04-06. 02. 2021 й. кунлари ЎзССВ Ш.Алимов номидаги РИФваПИАТМ ходимлари – урогинекология бўлими мудири т.ф.д. Абдурахмонов Д.К., шифокор-фтизиоуролог, т.ф.н. Раҳм.атов М.М, суяк ва бўғим сили бўлими мудири Тўйчиев Н.Н. Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимига амалий ва назарий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташриф буюрилди.

Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази филиалининг “Ўпкадан ташқари жарроҳлик бўлими” беморларини кўрикдан ўтказилди ва беморга жаррохлик амалиёти ўтказилди. Бўлимда даволанаётган ва амбулатор ҳолатда консультацияга чақирилган беморларга маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари Касби туман фтизиатрия диспансери учун таъмирланаётган бино кўздан кечирилиб керакли маслаҳатлар берилди. Диспансерда диагностика, даволаш, дори-дармонлар менеджменти аҳволи билан чуқур танишиб чиқилди, аниқланган муаммо ва камчиликлар диспансер шифокорлари билан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар берилди.

Туман марказий поликлиникасида хирург ва онколог шифокорлари билан фтизиоурологик касалликларни эрта аниқлаш мавзусида суҳбат ўтказилди, саволларга жавоб берилди.