МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

24-март “Бутунжахон силга қарши кураш куни”

Создан: 2021-03-27

24-март “Бутунжахон силга қарши кураш куни” ва 21-март “Наврўз” байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва Пульмонология илмий – амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон - Туркия ишбилармонлар уюшмаси “UTID” томонидан анъанавий байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирни Марказ бош шифокори Сотволдиев Н.А. табрик сўзи билан очиб, ўз қутловини билдирди. Шундан сўнг “UTID” Бош директори Балабеков У.Ш. ва “UTID” маслахатчиси Балабекова Ж.М. болажонларга байрам табригини ва самимий тилакларини йўллади. Байрам тадбири сўнгида “UTID” уюшмасига аъзо ташкилотлар томонидан ажратилган совғаларидан жам бўлган байрам тухфалари хайрия ва беғараз ёрдам сифатида бемор болаларга тарқатилди.  

                Юқоридагиларни инобатга олиб Марказ рахбарияти “Халқаро ННТ Ўзбекистон ва Туркия Ишбилармонлари Уюшмаси “UTID” рахбарияти ва мутасадди ходимларига миннатдорчилик билдиради.