МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

“1-июнь Хақаро болаларни химоя қилиш куни”

Создан: 2021-06-03

“1-июнь Хақаро болаларни химоя қилиш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва Пульмонология илмий – амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон - Туркия ишбилармонлар уюшмаси “UTID” томонидан анъанавий байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирни марказ директори тиббиёт фанлари доктори Парпиева Наргиза Нусратовна табрик сўзи билан очиб бердилар. Сўнг бемор болажонлар ва Intilish NNT психологлари томонидан тайёрланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбири сўнгида “UTID” Бош директори Балабеков У.Ш. ва “UTID” маслахатчиси Балабекова Ж.М. болажонларга байрам табригини ва самимий тилакларини йўллади. Байрам тадбири сўнгида “UTID” уюшмасига аъзо ташкилотлар томонидан ажратилган совғаларидан жам бўлган байрам тухфалари хайрия ва беғараз ёрдам сифатида бемор болаларга тарқатилди.  

 Юқоридагиларни инобатга олиб Марказ рахбарияти “Халқаро ННТ Ўзбекистон ва Туркия Ишбилармонлари Уюшмаси “UTID” рахбарияти ва мутасадди ходимларига миннатдорчилик билдиради.