МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

Марказ янгиликлари

Создан: 2014-07-17

Мустақилликка эришгандан кейин ахоли саломатлигини сақлашга қаратилган ислохотлар ўтказилмоқда.  Жумладан Марказимизнинг тўла реконструкция ишлари амалга оширилиши, замонавий диагностик ва даволаш технологиялари билан таминланганлиги шулар жумласидандир. 

  

Марказимизда 16 июнь куни ўтказилган тадбир яъни ўта замонавий GeneXpert аппаратининг Республикамизнинг Фтизиатрия хизмати учун топширилиши хам юқоридаги ислохотларнинг бевосита давоми бўлди. 

 

Тадбирда марказ директори профессор-М.Н.Тилляшайхов, ССВ биринчи ўринбосари- А.А.Худаяров, АҚШнинг Ўзбекистондаги вақтинчалик элчиси -Филипп Кознет, АҚШнинг Ўзбекистондаги USAID халқаро ташкилоти директори- Джон Риордан, БЖССТ Ўзбекистондаги бўлим бошлиғи-Асмус Хамерих ССВнинг Ташқи ишлар бўйича бўлим бошлиғи-А. Сидиқов, БЖССТнинг ТВ бўйича вакили Октай Гузел иштирок этишди. 

Тадбир сўнгида мехмонларимз Марказнинг бош даволаш биносида беморлар, ходимлар хамда талабаларга яратилган шароитлар билан танишишди.

 

 

 Шуни айтиш керакки Республикамизда бу каби технологиялар сони 17 та эди. Эндиликда буларнинг сони 21 тага етди. 

Бу аппаратлар шу куннинг ўзидаёқ Республикамизнинг Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятларининг Сил Касалликлари Диспансер Бош шифокорларига топширилди.

Тадбир барча қатнашувчиларга катта тааъсурот қолдирди.