МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

Мустақилликнинг 23 йиллиги қутлуғ бўлсин

Создан: 2014-08-28

ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 23 ЙИЛЛИГИ ТАБРИГИ !

 

Мустақиллик – халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутадиган, ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмдир. 23 йил муқаддам дунё харитасида Ўзбекистон деган давлатнинг пайдо бўлиши халқимизнинг асрий орзусини рўёбга чиқарди.

      Хурматли хамкасблар бу кун асрий жимликка барҳам берилган кун. 1989 йилнинг октябрь ойи эди собиқ иттифоқ таркибидаги 15 та Республиканинг хаммасида вазият оғирлашиб бормоқда эди, шу жумладан Ўзбекистонда хам. 

      Асрий жимлик бузилди. Яъни Ўзбекистон раҳбари И.А.Каримов ўз халқини оғир вазиятдан олиб чиқди, Собиқ иттифоқнинг “рамкаси”дан олиб чиқди. Орадан тўрт ой ўтиб Ўзбекистонда чинакам мўжиза юз берди 1991 йилнинг 1 сентябирида “Улуғ кун” келди. И.Каримов Ўзбекистон Респупликасининг Олий кенгаши минбаридан туриб Мустқиллигини эълон қилди. 

      И.Каримов минбардан туриб халқ биздан химоя талаб этмоқда, тинч – тотув хаёт, оғир меҳнатига яраша турмуш шароитларини талаб этмоқда. Бу – хаққоний талабдир деди. Мажлислар залида жимлик хукум сурди.

      Мен, деди И.Каримов шу кундан бошлаб 1 сентябирни жумхуриятимизда умумхалқ байрами “Мустақиллик куни” деб эълон қиламан деб сўзини якунлади. Мажлислар залида жимлик ўрнида гулдрос қарсаклар янгради.   

 

Эътироф этиш жоизки, ўтган давр мобайнида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгаришлар рўй берди. Халқимиз янгича фикрлашга, эркин меҳнат қилишга ўрганди. Буюк тарихимиз, маданиятимиз қайта тикланди. Албатта, бу осон бўлгани йўқ. Аммо мана шу 23 йилда биз кеча пайдо бўлган халқ ёки давлат эмаслигимизни, давлатчилик анъаналаримиз минг йилларга бориб тақалишини, буюк инсонларнинг авлодлари эканлигимизни дунёга исботладик. Асрларга татигулик бунёдкорликларни амалга оширдикки, буни тан олмасликнинг, тан бермасликнинг асло иложи йўқ.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, барча соҳаларда каби тиббиёт соҳасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилди.

Шу билан бирга ёшларимизга берилган улкан имкониятлар туфайли хохлаган тилида ва хохлаган давлатда билим олишга эга бўлдилар.   

Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилаётган маблағлар хажми   ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда. Даволаш-профилактик муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича талайгина ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан 2014 йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилниши муносабати билан оналаримизга улардан дунёга келадиган фарзандларимиз соғлиғига катта эътибор бериб келинмоқда.

Ҳурматли ҳамкасблар, шу фурсатдан фойдаланиб, ҳаммангизни Мустақилликнинг 23 йиллиги билан Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий амалий тиббий марказининг маъмурияти, касаба уюшмаси ва ходимлари номидан чин кўнгилдан байрам билан муборакбод этамиз. Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, омад, хонадонингизга қутбу-барака ва ижодингизда улкан ютуқлар тилаймиз.    

Марказ касаба уюшмаси.