New

25 марта 2022

“24-марта Бутунжахон силга қарши кураш куни” ва “Наврўз” байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва Пульмонология илмий – амалий тиббиёт маркази, Ўзбекистон – Туркия ишбилармонлар уюшмаси “UTID” хамда “Intilish NNT” билан хамкорликда анъанавий тарзда байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирни марказ директори тиббиёт фанлари доктори Парпиева Н.Н. табрик сўзи билан очиб бердилар. Сўнг бемор болажонлар ва Intilish NNT психологлари томонидан тайёрланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбири сўнгида
“Intilish NNT” директори Никитина Т.С. томонидан байрам табриги болажонларга йўлланиб, байрам совғалари, ўқув қироллари тақдим қилинди.
Ва “UTID” Бош директори Балабеков У.Ш. ва “UTID” маслахатчиси Балабекова Ж.М. болажонларга байрам табригини ва самимий тилакларини билдирди, “UTID” уюшмасига аъзо ташкилотлар томонидан ажратилган совғаларидан жам бўлган байрам тухфалари хайрия ва беғараз ёрдам сифатида бемор болаларга тарқатилди.

Специальные возможности