Ministry of Health of the Republic of Uzbekistan

REPUBLICAN SPECIALIZED SCIENTIFIC AND PRACTICAL MEDICAL CENTER OF TUBERCULOSIS AND PULMONOLOGY

Марказ янгиликлари

Created: 2015-04-06

 

Бугун Марказимизнинг эрталабки конференция мавзуси яқинда тўлиқ таъмирдан чиқиб, эндиликда тўлақонли иш бошлаган 3-терапия бўлимига бағишланди. 

Конференцияда Марказ Директори Профессор М.Н.Тилляшайхов бўлим очилишида катта хисса қўшган ДОТС маркази бошлиғи Г.Т.Узаковага шунингдек ўзларининг мехнатини аямаган марказ ходимларига ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдирди. Сўнгра Марказнинг умумий ишлар бўйича директор ўринбосари Шомансуров Р.С. қилинган ишлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди.

Маълумот учун Бўлим мудири вазифаси Хирургия бўлими олий тоифали шифокори С.П. Абулкасимовга  топширилди.

Бундан ташқари бўлимда  ёш мутахассислардан Пўлатов Жахонгир хамда Мирзаев Тимур иш фаолиятларини бошлади.

Бўлим 60 койкага мўлжалланган.

   

ДОТС маркази бошлиғи Узакова Г.Т. ва бўлим мудири Абулкасимов С.П.