МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

Мустақилликнинг 24 йиллиги муборак бўлсин

Создан: 2015-09-08

 

Мустақиллик байрами муносабати билан Марказимизнинг ховлисида  катта байрам тадбири нишонланди. 

 

  

 

Байрам тадбирида Марказимиз Директори профессор Мирзағолиб Тилляшайхов сўзга чиқиб, хаммани байрам билан табриклаб, келгуси ишларда омад тилаган холда,  шу муносабат билан марказнинг фидойи ходимларига Фахрий ёрлиқлар ва қимматбахо эсдалик совғалар топширилди

 

 

 

 

 

Шундан сўнг байрам дастури очиқ деб эълон қилинди.

Байрам дастурида иштрок этган санаткорлар даврага ўзгача хурсандчилик бахш этди. "ТУРОН" ёшлар каратэ жамоасининг чиқиши эса марказ ходимларининг катта олқишларига сабаб бўлди.

Байрамда  марказнинг ёшлари томонидан тайёрланган "ХИТ-ПАРАД" чиқиши эса хар доимгидай катта қизиқиш билан кутиб олинди. 

 
\Байрамни  ошсиз тасаввур қилиб бўлмаслиги сабабли, катта қозонда ош дамланиб, ходимларга тарқатилди.
 
 

 Байрам хамма ходимлар кўнглида катта таасурот қолдирди. 

Яна бир бор байрамингиз қутлуғ бўлсин.