МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

Марказ янгиликлари

Создан: 2015-10-28

Марказимиз хамда Кореянинг YEUNGNAM UNIVERSITY MEDICAL CENTER (YUMC) ўртасида хамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, бу борада бир неча ишлар амалга оширилди.

Жумладан 2015 йил 26-27 октябрь кунлари Марказимизда YUMC профессорлари иштирокида, пульмонология, урология ва торакал хирургия бўйича мастер класс ўтказилди.  

Мастер класс дастурида профессор Kyeong Cheol Shin томонидан  пульмонологиянинг долзарб муаммосига бағишланган маърузлар билан қатнашди. 

Уролог Young Hwii Ko томонидан тақдим қилган "Простатэктомиядан кейинги сийдик тута олмаслик" маърузаси хамда Робот иштирокидаги операциялар тақдимоти қатнашувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

 

 Қолаверса Марказимиз Торакал хирургияси бўлими  мудири Нематов Одилжон Низомиддинович томонидан, марказ шароитида бажарилаётган операциялар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар,  мехмонлар эътиборини ўзига тортди. 

Профессор Lee Jong Hoom ўпка операцияларидан кейин марказ мутахасисларига юксак бахо берди.