МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

Навоий вилояти Вилоят силга кураш қарши диспансери тизимида ўпкадан ташқари аъзолар сили беморларига амалий ёрдам .

Создан: 2017-05-05

Навоий вилояти Вилоят силга қарши кураш диспансери тизимида ўпкадан ташқари аъзолар сили беморларига амалий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида «Республика Ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва Пульмонология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази» ходими фтизиогинеколог Халилов Шухрат Мухсинович  хизмат сафарида булди. Навоий вилоят СҚКДда УТАС бўлимидаги беморлар консультация қилинди. Беморлардан 30 нафари текширувидан ўтказилди. Консултация натижасида суяк сили билан даволанаётган беморлардан 3 нафарида сурункали токсик гепатит, 9 нафарида сурункали пиелонефрит, 18 нафарида нефролитиаз аниқланди ва керакли тавсиялар берилди. Консультация қилинган беморларнинг 21 нафарида сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар сили гумон килиниб керакли тавсиялар берилди. Сил қарши курашиш муассасаларидаги мавжуд муаммоларни йўқотиш  мақсадида ишчи гурух тузилиб, улар томонидан Навоий вилоят силга қарши кураш диспансери ва диспансер маслахат поликлиникаси қамраб олинди. Поликлиникада диагностик текширувдаги беморлар консултация қилинди, 18 нафар бемор ултратовуш текширувидан ўтказилди. Текширувдаги беморлардан 7 нафарида сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар сили аниқланди. Улар кейинчалик стационарда даволаниш учун марказимиздаги урология бўлимига юборилди. Шифокорлар ва фтизиатрларга 383 ва 191 сонли буйруқлар асосида иш олиб бориш  тўғрисида амалий ёрдамлар берилди.

РИФваПИАТМ ходимлари билан узвий боғлиқлик  мавжуд.