МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШ БЎЙИЧА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

Создан: 2017-05-22

2017 йил 12 май куни Силга қарши курашиш бўича миллий конференция доирасида Америка Қўшма Штатлари Халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (Фтизиатрия ва пулмонология маркази) билан ҳамкорликда Бухорода бир қатор маҳорат дарслари уюштирди. Маҳорат дарслари USAIDнинг “Силга қарши кураш” дастури доирасида ўтказилиб,  унда Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон ва Жанубий Африка мамлакатларининг етакчи мутахассислари ўзларининг инфекция назорати, лаборатория диагностикаси ҳамда   сил беморига йўналтирилган ёндашув моделида ҳамшираларнинг роли бўйича амалий билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

Инфекция назорати бўйича маҳорат сабоқларини АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази касалликларнинг олдини олиш, назорат этиш ва лабораториялар хавфсизлиги бўйича етакчи мутахассиси, д-р Пол Женсен ҳамда Фтизиатрия ва пулмонология маркази директори, д-р Наргиза Парпиева олиб борди. Ушбу маҳорат дарс иштирокчилари ўзларининг инфекция назоратида қўлланадиган энг замонавий ва илғор усулларга доир билимларини кенгайтирди, силга қарши курашиш муассасаларида беморлар ва тиббиёт ходимлари биологик хавфсизлигини таъминлашга доир амалий маҳоратини оширди.   

Қўшимча маҳорат дарслари куйидаги мутахассислар томонидан олиб борилди: д-р Макс Салфингер, Миллий яҳудийлар соғлиқни сақлаш маркази Микобактериология ва фармакокинетика лабораториялари директори (АҚШ), д-р Зайнутдин Сайфутдинов, Миллий референс-лаборатория раҳбари (Ўзбекистон), д-р Кэри Тюдор, Ҳамширалар халқаро кенгашининг Сил касаллиги бўйича лойиҳа директори (Жанубий Африка), ва д-р Рихси Салихожаева, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош ҳамшираси.

 

USAID томонидан уюштирилган маҳорат дарсларига Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган соғлиқни сақлаш мутахассислари ва лаборатория ҳодимлари иштирок этди. Улар келгусида янги билим ва кўникмаларини сил касаллигига қарши курашда самарали қўллаш имкониятига эга бўладилар.

USAIDнинг силга қарши кураш дастури Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий силга қарши дастурини бажаришда ва аҳоли, шу жумладан унинг ижтимоий заиф гуруҳлари орасида ташҳис қўйиш, даволаш ва силнинг олдини олишнинг янада самарали ва мавжуд услубларини тадбиқ этишда қўллаб-қувватламоқда.