МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

1 июн Халқаро болаларни химоя қилиш куни

Создан: 2017-06-06

                                                                            1 июн Халқаро болаларни химоя қилиш куни

Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва Пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази даволанаётган болалар учун “Халқаро болаларни химоя қилиш куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Марказ директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Парпиева Наргиза Нусратовна сўзга чиқиб болаларга самимий тилак билдириб тадбирни очиқ деб эълон қилдилар.

 

 Байрам тадбирида “Ўзбек давлат цирки” артистлари ва хайвонларидан иборат бўлган гуруҳ хайрия сифатида ўз чиқишлари билан қатнашди. 

Байрам тадбирида болажонлар томонидан тайёрланган сахна кўринишлари ва шерхонлик мусбоқалари тингланди.

Байрам сўнгида “Соғлом авлод учун” хукуматга қарашли бўлмаган халқар хайрия фонди томонидан ажратилган совғалар тарқатилди.

\

Болажонларни байрам кайфиятини янада кўтариш мақсадида хайрия сифатида 2 июн куни Марказ “Мажлислар зали” да “Республика Давлат Кўғирчоқ Театри” мохир артистлари томонидан “Ғаройиб пойга” номли спектакл болаларга намойиш этилди.