МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

“Урогенитал сил муаммолари” мавзусида амалий ва услубий ёрдам .

Создан: 2017-06-29

2017 йил 5 январ куни Узбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган «Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимининг холати: муаммолар ва ривожланиш истиқболлари»га бағишланган 1-44-сонли мажлис баёни қарорлари ижросини таъминлаш максадида, 2017-2018 йилларга мўлжалланган чора–тадбирлар режасига мувофик даволаш-профилактика муассасаларига “Урогенитал сил муаммолари” мавзусида амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, хамда “Махорат дарслари” ўтказиш учун 22-24.06.2017 й. кунлари РИФваПИАТМ ходимлари: урогенитал сил бўлими шифокор-фтизиоурологлари т.ф.н., М.М.Раҳматов ва С.Р. Набиев томонидан ҚҚР Нукус шахридаги силга қарши кураш тизими даволаш-профилактика муассасаларида амалий ва назарий ёрдам кўрсатилди.

ҚҚР С.С. Султонов номидаги СҚҚД бош шифокори Қ.Ж. Қудайбергенов. Инфекцион назоратга жавобгар шахс шифокор-эпидимиолог К. Алламбергенев. Касалхона 380 беморга стационар ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. Касалхона капитал таъмирдан чиққан, майдонида ободончилик ишлари яхши олиб борилган. Касалхонада терапевтик ва хирургик усулда беморлар даволанади. Ўпка хирургияси, фтизиоурология, лимфа тугунларда ва суяк-бўғим тизими сили билан беморларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб келинмоқда.

Касалхонада (фтизио)уролог кўригига муҳтож бемор кўрикдан ўтказилиб керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Диспансер шифокорлари ва умумий ДПМ шифокорлари иштирокида 24.06.17 й. куни қуйидагимавзуларида семинарлар ўтказилди

Сийдик трактининг барвақт аниқлаш ва даволаш тамойиллари” ,

Эркаклар жинсий аъзолари сили”,

Сийдик тракти сили беморларда реконструктив тикловчи жарроҳлик амалиёт қўллаш”.

Берилган саволларга жавоб берилди.