МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

2017 йил 24-25-26 июлда Қашқадарё вилоятига уюштирилган хизмат сафари

Создан: 2017-08-09

                     2017 йил 24-25-26 июлда Қашқадарё вилоятига уюштирилган хизмат сафари

 

             2017 йил 24-25-26 июлда Қашқадарё вилоятининг: Қарши шахри, Қарши тум. ва Қамаши туманларига хизмат сафари уюштирилди.

    Ташкиллаштирилган хизмат сафаридан максад Даволаш-профилактика муассасаларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, хамда “Махорат дарслари” ни ўтказиш.

     Ишчи гурух: Алимов Азиз      Рустамович – РИФваПИАТМ қошида жойлашган флюоромарказ раҳбари. Изимбетов Алибек Ерназарович – РИФваПИАТМ шифокор рентгенологи.

 

Қашқадарё вилоятининг соғлиқни сақлаш бошқармаси, кўп тармоқли марказий поликлиникаси, шахар сил касалликлари диспансери ва оилавий поликлинкаларига борилди.

   Текширув пайтида кўп тармоқли марказий поликлиникасида RAD Speed MF аппарати жойлашган кунига 40-50 та аҳолини текширувдан ўтказиб келинмоқда. Флюороаппарт соз холда.       Флюорографик текширувлар режа асосида олиб борилмоқда.

Қарши шахри сил касалликлари диспансери фаолияти билан танишилди ва рентген хонасида жойлашган РУМ-20нинг графияси ишламоқда 20-25та аҳолини текширувдан ўтказиб келинмоқда. Флюороаппарт соз холда. Флюорографик текширувлар режа асосида олиб борилмоқда.

   1 – оилваий поликлиникасида флюорграфия хонасида жойлашган 12Ф7К аппаратлари орқали  кунига 15-20та аҳолини текширувдан ўтказиб келинмоқда. Флюороаппарт соз холда.    Флюорографик текширувлар режа асосида олиб борилмоқда.

   Қамаши тумани ТТБ бош шифокор муовини билан танишилди. ТТБ ичида жойлашган ренген бўлими билан танишиб у ерда жойлашган Flexavision SF аппарати орқали кунига 80-90та аҳолини текширувдан ўтказиб келинмоқда.

Флюоро хонанинг йиллик  режасини кўриб чиқилди, тузилган режада “Мажбурий табақадагилар” ва “Хавф” гурухларини текшириш қамраб олинган лекин режа асосида иш олиб бориляпти.

Вилоят сил касалликлари диспансерида туманлардаги КТМП фтизиатрлари, УАШ ва рентгенологларига “Йиллик режа ва ҳисоботларни расмийлаштириш борасидаги амалга ошириш керак бўлган тадбирлар тўғрисида”, “Оценка качества рентгенологической и флюорографической диагностики туберкулеза легких” ва “Ўпка касалликларнинг нурли қиёсий ташхисоти” маърузаларни ўтказилди.