24 март — Жаҳон силга қарши кураш куни!

New

24 марта 2022

24 март — Жаҳон силга қарши кураш куни!

24 март — Жаҳон силга қарши кураш куни!
ЖАҲОН ТУБЕРКУЛЁЗГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ – 2022 йилда

Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 март куни сил касаллиги патогени аниқлангани муносабати билан дунё бўйлаб шу кун Жаҳон силга қарши кураш куни этиб белгиланган. Дунё миқиёсида ҳар йили бу сана кенг нишонланиб, шу куни туберкулёз туфайли тиббий, ижтимоий ва иқтисодий келадиган талофатларни бартараф қилишга чақириш мақсадида аҳолимиз ва жамиятимиз эътиборини яна бир бора шу масалага қаратишга ҳаракат қиламиз.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ер юзида 2000 йилдан буён туберкулёзни ликвидация қилиш бўйича глобал саъй-ҳаракатлар натижасида 66,000,000 инсон ҳаёти сақланиб қолинди. 2000 йилда 9,900,000 инсон туберкулёз билан касалланди ва 1,500,000 инсон шу хасталик туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Мамлакатимизда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган ушбу долзарб тиббий-ижтимоий муаммога қарши курашиш соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг устувор йўналиши этиб белгиланган. Бугунги кунда юртимизда туберкулёзга қарши кураш ишларини ташкил этишда тиббий-профилактика, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари йўлга қўйилган.
Аҳолига бу йўналишда ихтисослашган тиббий ёрдамни жаҳон андозалари даражасида ташкил этиш борасида ҳам барча шароитлар мавжуд.
Фтизиатрия муассасаларида туберкулёзга қарши дори воситаларига чидамли турларни ташхислашни мукаммаллаштириш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларига замонавий генно-молекуляр диагностика аппаратлари ўрнатилди. Беморларга туберкулёздан даволанишлари учун дорилар бепул берилади. Дориларга чидамли туберкулёзга чалинган беморларни даволаш учун замонавий қисқа курслар жорий этилмоқда ва унга қарши янги дорилар қўлланилмоқда. Хусусан, даволаш самарадорлиги бугун 90 фоиздан юқори бўлиб, ЖССТ томонидан белгиланган стандартга кўра 85 фоиз эканини инобатга олсак, натижа кўлами янада яхшироқ эканлигини англаймиз.
Бу йил Жаҳон туберкулёзга қарши кураш куни “Ресурсларни туберкулёзга қарши курашга сафарбар қилайлик. Келинг, улар ҳаётини сақлаб қолайлик!” шиори остида ўтказилмоқда, бу эса муаммони бартараф этиш учун соғлиқни сақлаш бўйича жаҳон ҳамжамияти лидерлари белгилаган тадбирларга кўра, туберкулёзга қарши кураш тадбирларини фаоллаштириш учун ресурсларни имкон қадар йўналтиришимизни талаб этади.
Ресурсларни туберкулёзга қарши кураш тадбирларга сафарбар этишимиз, милионлаб инсон ҳаётини сақлаб қолишимизга ва туберкулёз эпидемиясини имкон қадар тезроқ бартараф қилишимизни ёрдам беради.

Специальные возможности