🌟 ФТИЗИАТРИЯ ВА ПУЛЬМОНОЛОГИЯ СОҲАСИДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР ВА ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР 🌟

New

27 января 2025

🌟 ФТИЗИАТРИЯ ВА ПУЛЬМОНОЛОГИЯ СОҲАСИДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР ВА ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР 🌟

Сизлaргa маълум қилишдан мамнунмиз, охирги 3 йилда Марказимизда фтизиатрия ва пульмонология соҳасида катта ютуқлар ва янги ташаббуслар амалга оширилди!
🔹 Янги Даволаш Усуллари: Марказда 36, ҳудудий филиалларда 49 ва туманларда 13 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари татбиқ этилди.
🔹 Тезкор Ташхис: Илк бор, 1-қатор ва 2-қатор силга қарши 10 та дори воситасига сезгирликни аниқлайдиган тезкор гено-молекуляр ташхислаш усули (60 дақиқа) барча худудларда татбиқ этилди.
🔹 Амбулатор Даволаш: Туберкулёзни амбулатор шароитда даволашда видеоназорат усули жорий этилди.
🔹 ЖССТ “Олтин Стандарт”: Латент туберкулёз инфекциясини диагностикасида QuantiFERON иммунологик тести Республика амалиётига киритилди.
🔹 Мобил Бригадалар: Олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳолида нафас аъзолари касалликларига скрининг қилиш мақсадида "Ўпка саломатлиги" мобил бригадалари ташкил қилинди.
🔹 Тиббий Кўриклар: ҳар йили 10 мингдан зиёд тиббий кўриклар, 300 нафарга яқин юқоритехнологик жарроҳлик амалиётлари марказ мутахассилари томонидан ҳудудларда амалга оширилади.
🔹 Халқаро Мулоқот: Жорий йилнинг 24-25-июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “БМТнинг сил касаллиги бўйича олий даражадаги йиғилишига бағишланган: Европа ва Марказий Осиёда минтақавий мулоқот” мавзусида анжуманга Марказ мезбонлик қилди.
👉 2025 ЙИЛДАГИ РЕЖАЛАР:
Марказ мутахассилари томонидан ҳудудларда 10 000 нафар беморларга тиббий маслаҳатлар,
400 нафар беморларга мураккаб жаррохлик амалиётлари бажарилади.
Республикамизда 1 млн нафаргача латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлар;
1500 нафар мутахассислар Республикамизда ва 30 нафар мутахассислар чет элларда малака оширади.
Тиббий туризмга алоҳида эътибор берилади.
Янги диагностика ва даволаш усуллари тмалиётга татбиқ этилади.
Бизнинг мақсадимиз – Соғлом ва барқарор келажак сари биргаликда қадам қўямиз!

Наргиза Парпиева,
Республика ихтисослаштирилган
фтизиатрия ва пульмонология
илмий-амалий тиббиёт маркази
директори

Специальные возможности