28 августа 2025
Коррупцияга қарши курашиш — умумий бурчимиз!
2025 йил 21 октябрдаги ПҚ–147-сонли Президент қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича муҳим чора-тадбирлар белгиланди.
🗓 2025 йил август ойи — Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” сифатида эълон қилинди. Шу муносабат билан Академик Ш.Алимов номидаги РИФваПИАТМнинг марказида давра суҳбати ташкил этилди.
🎯 Тадбир мақсадлари:
• Ходимларни Президент қарори мазмуни билан таништириш
• Меҳнат жамоаларида ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлаш
• Коррупция хавфларини олдини олишга қаратилган амалий чораларни муҳокама қилиш
👥 Иштирокчилар орасида Адлия вазирлиги вакиллари, шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва масъул мутахассислар бўлди.
📌 Асосий фикрлар:
• Коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш
• Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш
• Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш устидан мониторингни кучайтириш
• Ҳуқуқий маданият ва шаффофлик муҳитини ривожлантириш
🛡 Коррупцияга қарши курашда ҳар бир ходимнинг шахсий масъулияти катта аҳамиятга эга. Давра суҳбатида бу ҳақда атрофлича фикр алмашилди ва амалий таклифлар илгари сурилди.
📣 Барчамиз биргаликда коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратишга ҳисса қўшайлик!


