Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дэниел Розенблюм бошчилигидаги делегациянинг 2022 йил 1 апрель куни Бухоро вилоятига ташрифи

New

4 апреля 2022

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дэниел Розенблюм бошчилигидаги делегациянинг 2022 йил 1 апрель куни Бухоро вилоятига ташрифи

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дэниел Розенблюм бошчилигидаги делегация 2022 йил 1 апрель куни Бухоро вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказига ташриф буюришди.
Делегация аъзоларини Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт марказининиг директори, профессор Н.Парпиева, вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Бахронов, вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази директори Н.Қобилов ва бошқа ходимлар қарши олишди.
Дастлаб марказда Американинг Ҳалқаро ривожлантириш агентлиги USAID Ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган “Дистанцион - масофадан ўқитиш ва мониторинг инноваццион маркази” хонасида барча делегация аъзолари йиғилишди.
Давра суҳбатини кириш сўзи билан Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт марказининиг директори, профессор Н.Парпиева очиб бериб, барча иштирокчиларни марказга келганлари билан табриклади. Шундан сўнг ҳозирги кунда фтизиатрия соҳасида амалга оширилаётган долзарб тадбирлар тўғрисида сўз юритиб, ҳозирги кунда сил касаллигини эрта аниқлаш усуллари ва даволаш ишлари бўйича олиб борилаётган фаолиятлар тўғрисида тўхталди.
Шундан сўнг, барча иштирокчилар марказдаги бактериологик лабораторияга ташриф буюришди, лабораториянинг иш фаолияти бўйича Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт марказининиг директори, профессор Н.Парпиева маълумот бериш жараёнида янги замонавий тиббий жиҳозлар таъминотида Ҳамкор ташкилотларнинг ўрни беқиёслигини айтиб ўтди. Марказдаги бактериологик лаборатория фаолиятида амалга оширилаётган тахлиллар тўғрисида лаборатория мудири Х.Ражабова тўхталди.
Шундан сўнг барча иштирокчилар билан ўзаро суҳбат ўтказилиб, марказ боғида қад ростлаган “Ибн Сино” ҳайкали ёнида эсдалик учун фото лавҳа олинди.
Шу билан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дэниел Розенблюм бошчилигидаги делегация аъзолари билан хайрлашилди.

Специальные возможности