4 апреля 2022
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида белгиланган 7 та муҳим йўналишдаги вазифалар ижроси бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда.
Қашқадарё вилоятида бошланган соғломлаштириш акцияси доирасидаги ушбу тадбирда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари Наргиза Парпиева раҳбарлигида шифокорлар, маҳаллий мутахассислардан иборат махсус гуруҳлар фуқароларни қабул қилишди.
Сайёр қабулдан мақсад тиббий ёрдамга эҳтиёжи бўлган беморларни даволаш жараёнига йўналтириш, улар дардига малҳам бўлиш кутилмоқда.


