4 апреля 2022
Шахрисабз туман тиббиёт бирламасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Дардингизга малҳам бўламиз “ соғломлаштириш кунлари давом этмокда
Президентимизнинг инсон қадрини улуғлашдек олижаноб ғоялари натижасида қанчадан – қанча ойлаб-йиллаб тўшакда ётиб, даволаниш учун “қўли калта”лик қилиб, руҳи эзилиб умидсизланган шу каби беморларнинг дардига даво топилмоқда. Улар учун кутилмаган мўъжизалар рўй бермоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Дардингга малҳам бўламиз” соғломлаштириш кунлари доирасида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева раҳбарлигида ишчи гуруҳи ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг оғир дардга чалинган беморлари ҳолатини аниқлаб, Қарши шаҳридаги вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказида жарроҳлик амалиёти ташкил қилишдан иборат.


