6 апреля 2022
2022 йил 4 апрел куни Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази 3 нафар мутахассислари томонидан Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги фтизиатрия диспансерига замонавий генно-молекуляр GeneXpert ускунасини етказиб берилди ва ўрнатилди. Ушбу ускуна ёрдамида туберкулез микобактериясини бемор балғамида бир соатда аниқлаш имконияти мавжуд. Шунингдек ушбу юқори технологик амалиёт беморларга зудлик билан тиббий ёрдам олиш имконини яратади. GeneXpert тизими нафақат беморда туберкулез касаллиги мавжудлигини, балки туберкулез касаллигининг маълум бир ҳолатини, туберкулез даволаш учун одатда буюриладиган антибиотикларга чидамлилигини текшириш ва бемор учун энг самарали дори-дармонларни танлаш ҳамда Чироқчи тумани ахолисига юқори технологик ихтисослаштирилган хизмат кўрсатиш имкониятини беради.
Шунингдек РИФваПИАТМ маркази ходимлари томонидан Чироқчи тумани фтизиатрия диспансери ва бирламчи тизимда иш олиб бораётган 100 нафар махаллий мутахассисларга (фтизиатрлар, оилавий шифокорлар, туб.фельдшерлар ва лаборатантлар) “GeneXpert ускунаси ёрдамида туберкулез касаллигини аниқлаш” ва “Туберкулез касаллигини ҳавф гуруҳи ўртасида эрта аниқлаш” мавзуларида 2022 йил 4-8 апрел кунлари ўқув-семинар ўтказиш режалаштирилган.

