1 июня 2022
Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги 75- ва 22-оилавий поликлиникаларида Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Биз дардингизга малҳам бўламиз” саломатлик кунлари доирасида туман аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Тиббий кўрикни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад турли хил касалликларни барвақт аниқлаб, уларни олдини олишдир.