ЭЪЛОН

New

18 июля 2023

ЭЪЛОН

оғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг онкология ва тиббий радиология, кардиология, хирургия, трансплантология, фтизиатрия ва пульмонология, акушерлик ва гинекология, травматология ва ортопедия, дерматовенерология ва косметология, психиатрия ва суд психиатрияси, тиббий психология, наркология, болалар онкологияси ва гематологияси йўналишлари мутахассисларини хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга 1-3 ой муддатга малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориш мақсадида танлов эълон қилинади.

Танлов тегишлилиги бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Ишчи комиссия томонидан суҳбат асосида 2023 йил 7 август куни ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) Ишчи комиссияси раиси номига таълимнинг шакли ва йўналиши кўрсатилган, белгиланган тартибдаги ариза (Ариза намунаси илова қилинади);

б) белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективка (анкета);

в) давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг номзодни хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларда малака ошириши ёки қайта тайёрлаш зарурлиги кўрсатилган тавсияномаси;

г) олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;

д) илмий даражаси ва илмий унвонини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);

е) меҳнат дафтарчаси нусхаси;

ж) паспорт нусхаси;

з) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва уларга тенглаштирилган), агар мавжуд бўлса.



Ушбу ҳужжатлар қуйидаги:

онкология ва тиббий радиология Docziyaev1@gmail.com, zda@tipme.uz;

кардиология cardiocenter@ssv.uz;

хирургия, трансплантология cs.75@mail.ru;

фтизиатрия ва пульмонология resp.ftiz.ilmiy.m@ssv.uz;

акушерлик ва гинекология obs-gyn85@mail.ru;

травматология ва ортопедия Niito-tashkent@yandex.ru;

дерматовенерология ва косметология ilxom.raximov.1975@mail.ru;

психиатрия, суд психиатрияси, тиббий психология ва наркология uznarcomedcenter@gmail.com; zarifjonashurovnc@gmail.com;

болалар онкологияси ва гематологияси sharhab@mail.ru электрон манзилларига юборилади.

Маълумот учун телефон рақами: 71-239-48-36
Хавола қуйида тақдим этилмоқда : https://ssv.uz/uz/programs/objavlenie1307

Специальные возможности