МИНИСТЕРСТВО ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр ФТИЗИАТРИИ И ПУЛЬМОНОЛОГИИ

2021/2022 ўқув йилллари учун клиник ординатура

Создан: 2021-08-09

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази

             Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг юқори малакали кадрлар тайёрлашда халқаро стандартларга мувофиқ келиш мақсадида,  РИФваПИАТМ маркази бўйича 2021/2022 ўқув йилида клиник ординатурага умумий ва мақсадли тартибда қабул қилинадиган мутахассисликлар (жами 30 ўрин фтизиатрия мутахассислик хокимлик тўлов-контракти асосида, шу жумладан вилоятлар кесимида)  ўринлар режасига асосан, рўйхат шаклланиши эълон қилади.

Клиник ординатура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади. Бунда, биринчи босқич мос фанлар бўйича кириш имтихонлари РИФваПИАТМда ўтказилади.  Иккинчи боскичда Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади;

Клиник ординатурага ўкишга қабул қилишда чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар иккинчи боскичда чет тилидан тест синовини топширишдан озод қилинади ва уларга мазкур фан буйича максимал балл берилади;

Клиник ординатура (резидентура)га хужжатлар қабул қилишни жорий йилнинг 21  августагача (шу куни хам) амалга оширилади;

 

Керакли хужжатлар иловада келтирилган.

 (1-илова )

1.  РИФваПИАТМ директори т.ф.д. Н.Н. Парпиева номига ариза; (Наъмунага асосан)

2.  Паспорт нусхаси;

3.  Диплом ва унинг иловасининг нусхалари;

4. Таржимаихол (Наъмунага асосан)

5. Чет тили бўйича халқаро сертификатлар (агар мавжуд бўлса)

6.  Меҳнат дафтарчаси (агар олдин меҳнат фаолиятини юритган бўлса);

7. Тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома  (086 –У – шакл)

8. 3х4 фотосурат (8 дона)

Хужжатлар қуйидаги  электрон манзилда  tbcenter.uz@mail.ru қабул қилинади. Сканердан ўтказилган, PDF форматида.

Хужжатлар қабул килиш муддати 21 август 2021 йилгача.

Клиник ординатура буйича  масъул котиб Туйчиев Н.Н. +998935640140

Маълумот  учун телефонлар: (71) 278-04-70