“Қон топшир – ҳаёт инъом эт!”

New

1 апреля 2022

“Қон топшир – ҳаёт инъом эт!”

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт! шиори остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида хайрия акциялари ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” хайрия акциясида иштирок этиб, ўзгалар ҳаётини асраб қолишга ҳисса қўшишни истаган Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва Пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази ходимлари хам мазкур акцияда иштрок этишди.
Донорлик – савобли, шу билан бирга, масъулиятли иш. Донор бўлишга қарор қилган одам қони билан оғир аҳволдаги беморлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшишини унутмаслиги, ўзига ғамхўрлик қилишни ўрганиши, соғлом турмуш тарзига амал қилиши ва турли зарарли иллатлардан сақланиши зарур.

Специальные возможности